Қориндаги оғриқлар хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади



Скачать 372.16 Kb.
страница1/3
Дата01.05.2016
Размер372.16 Kb.
  1   2   3
9¡ÇÁÅÊÈÑÒÎÍ ÐÅÑÏÓÁËÈÊÀÑÈ ÑÎҒËÈҚÍÈ ÑÀҚËÀØ ÂÀÇÈÐËÈÃÈ

ÒÎØÊÅÍÒ ÒÈÁÁÈ¨Ò ÀÊÀÄÅÌÈßÑÈ

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўқув ишлари бўйича проректор

_________проф. О.Р. ТЕШАЕВ

_____________________2011 й




ЎТКИР ҚОРИН

Äàâîëàø ôàêóëüòåòíèíã

7 êóðñ òàëàáàëàðè ó÷óí
ìàúðóçà

ßÌÑ àñîñèäà ¸çèëãàí


Òîøêåíò – 2011


ÓÀØ ÆÀÐÐÎÕËÈÃÈ ÊÀÔÅÄÐÀÑÈ ÊÅÍÃÀØÈÄÀ Ê¡ÐÈÁ ×ÈҚÈËÃÀÍ ÂÀ ÒÀÑÄÈҚËÀÍÃÀÍ ÊÀÔ. ÌÓÄÈÐÈ

ÏÐÎÔ. ÒÅØÀÅÂ Î.Ð.

Маъруза матни тузилган МУК да кўриб чиқилган


Баённома № «____» ________ 2011 й.
Раис: проф. М.Т. Рустамова

ЎТКИР ҚОРИН СИНДРОМИ

Қориндаги оғриқлар – хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади. Умуман олганда, қориндаги оғриқлар беморларнингн умумий амалиёт шифокорига мурожаат қилишга сабаб бўладиган энг кўп учрайдиган шикоятлардан биридан [1].

Россиянинг ерли шифокорлари томонидан киритилган «Ўткир қорин» ташхисини қўйишга ҳаққимиз борми? «Ҳа» бўлса керак, негаки УАШ дан аниқ ташхис қўйиш мумкин эмас. Шундай тизим ва шунақа ташхис чет элда хам мавжуд.

Ўткир қорин синдроми қориндаги ўткир оғриқни билдириб, у қуйидаги саволларга ечимни топишни талаб этади: 1) беморга жаррох маслахати зарурми? 2) жаррохлик бўлимига ётқизиш керакми? 3) беморга тезкор операция қилиш лозимми?

Биз Сиз билан ўткир қорин масаласини ўрганаётган бир маҳалда бутун дунёда юзлаб ва минглаб жаррохлар (хашаматли VIP – шифохоналарда ҳам, камбағаллар касалхоналарида ҳам, палаткали шахарчаларда ҳам, харбий харакатлар театрида ҳам) ер юзида минглаб касалларни кўрмоқдалар. Уларнинг ҳаммаси умумий ва ҳайрон қоларли даражада ўхшаш ва оддий ҳолат билан тўқнашдирлар – шифокор қориндаги оғриқлар каби ташвиш билан курашадилар. Улар билан бемор оғрийди, у ўз ахволидан ташвишга тушган. Бемор эса ташхис қўйиш, кейинги тактика билан оввора. У нафақат ҳаммага маълум бўлган қоида - «non nocere», балки афсуски, эсдан чиққан 2- қоида - «juve» (ёрдам бер) дан келиб чиққан холда харакат қилишга интилади.

Ташхис қўйиш, шифохонага ётқизиш, зарур бўлган текширувлар ва операциянинг кечиктирилиши жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Жаҳон статистикаси шундан далолат берадики, қорин бўшлиғи касалликларининг натижаси шифокорга мурожаат қилинган, шифохонага ётқизилгунча ҳамда операциягача ўтганг вақтга тўғридан-тўғри боғлиқдир.


Қориндаги оғриқларнинг ўткир, ўткир ости, сурункали ва қайталанувчи турлари фаркланади. қориндаги оғриқ сабаблари хирургик, гинекологик, психик касалликлар ва куплаб ички хасталиклар бўлиши мумкин. қориндги ўткир оғриқларни эрта диагностикаси ва сабабларини аниклаш хасталик асоратлари ва улим холатларини камайтиради. Ўткир қоринда купчилик холларда жаррохнинг тезкор маслаҳати зарур бўлади.

Умумий маълумотлар

- қориндаги ўткир оғриқнинг энг кўп учрайдиган сабаблари: катталарда - ўткир аппендицит (31% ҳолларда), шунингдек ичак, буйрак, ўт қопи санчиқлари (29%); катталар ва болаларда эса - ўткир аппендицит (21% ҳолларда), ичак, буйрак, ўт копи санчиқлари (16%), мезаденит (16%);

- Одатда эпигастрал сохадаги оғриқлар меъда-ичак тизими юқори қисми аъзолари зарарланганда, гипогастрал сохада эса - пастки қисм аъзолари хасталанганда кузатилади;

- Тўлғоқсимон оғриқ, қайтарилувчи қайт қилиш ингичка ичак тутилишига хосдир;

- қориндаги тўлғоқсимон оғриқлар, қориннинг симметрик шишиши эса йўғон ичак тутилишига хосдир;

- қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жаррохлик хасталикларида деярли доимо дастлаб оғриқ, кейин кайт қилиш кузатилади;

- Атеросклероз, мерцал аритмия ёки яқинда миокард инфаркти ўтказган ёши улуғ беморларда қоринда оғриқ бўлса, энг аввало мезентериал қон айланиш ўткир бузилишига шубха қилиш керак бўлади.

«Ўткир қорин» қуйида келтирилган яққол намоён бўлувчи кўринишларнинг хеч бўлмаганда биттасини ўз ичига олади:


  1. Қоринда оғриқ ва шок;

  2. тарқоқ перитонит (бутун қорин бўйлаб оғриқ ва таранглик);

  3. маҳаллий перитонит (қорин чоракларининг бири билан чегараланган);

  4. ичак тутили белгилари;

  5. турли-туман ички касалликлар.

/Биз бу маърузада қорин жарохатларини кўриб чиқмаймиз/

1-жадвал


Жаррохлик касалликлари - ўткир қориннинг сабачилари

Патологик жараён

Аъзо

Касаллик

Яллиғланиш

Ичак

Аппендикс

Ўт пуфаги

Меъда ости бези

Бачадон найлари


Ичакнинг яллиғланиш касалликлари

Аппендицит

Холецистит

Панкреатит

Сальпингит


Перфорация

12 бармоқли ичак

Меъда


Йўғон ичак (дивертикул ёки ўсма)

Ўт пуфаги

Аппендикс


12 бармоқли ичак яраси тешилиши

Меъда яраси тешилиши

Нажасли перитонит
Сафроли перитонит

Перфоратив аппендицит, перитонит



Тиқилиб қолиш

Ўт йўллари

Ингичка ичак

Йўғон ичак

Буйрак жомлари, сийдик чиқарувчи йўлар

Сийдик чиқарув канали

Тутқич артериялари



Ўт санчиғи

Ингичка ичак тутилиши

Йўғон ичак тутилиши

Буйрак санчиғи


Ўткир пешоб тутилиши

Ичак инфаркти



Қон кетиши

Бачадон найлари
Тухумдонлар

Жигар ва қора талоқ

Қорин аортаси


Бачадондан ташқари ҳомиладорликда бачадон найларининг ёрилиши

Тухумдон кистасининг ёрилиши

Жигар ва қора талоқ ёрилиши

Қорин аортаси аневризмасининг ёрилиши



Ишемия

Ичак

Тухумдон
Ёрғоқ



Странгуляция

Тухумдон кистаси оёқчасининг буралиши

Ёрғоқ буралиши



Диагностика

қориндаги ўткир оғриқларнинг катталарда дифференциал диагностикаси.



Энг куп учрайдиган сабаблар:

- ўткир гастроэнтерит;

- ўткир аппендицит;

- овулятор оғриқ;

- ичаклар таъсирланиш синдроми.

Энг хафли хасталиклар:

Юрак кон-томир касалликлари

- миокард инфаркти;

- қорин аортаси аневризмаси ёрилиши;

- мезентериал кон айланишининг ўткир бузилиши.

Хавфли усмалар

инфекциялар.

- ўткир сальпингоофарит;

- перитонит;

- кутарилувчи холангит;

- қорин бўшлиғи абсцесси;

Бачадондан ташқари хомиладорликнинг ёрилиши;

ингичка ичак тутилиши;

сигмасимон ичак буралиб колиши;

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси тешилиши.

Нотугри диагноз манбалари:

- ўткир аппендицит;

- қорин олд девори ва бел мушаклари шикастланиши;

- зотилжам;

- ўпка артериясининг тромбоэмболияси;

- кабзият (қарияларда).

Kам учрайдиган сабаблар:

порфирия;

кўрғошин билан захарланиш;

гемогроматоз;

уроксимон хужайрали камконлик;

орка мия захми;



Чалгитувчи еттита асосий холатлар:

- депрессия (тушкунлик);

- кандли диабет;

- интоксикация ва дори воситаларинингножуя таъсирлари;

- камконлик (уроксимон хужайрали);

- калконсимон без хасталиклари;

- умуртка погонаси касалликлари;

- сийдик йуллари инфекцияси.


Симуляция ва асаб бузилишлари:

- Мюнхгаузен синдроми;

- Сексуал бузилишлар;

- Эмоционал (рухий) зурикишлар.



Kатталарда сурункали хамда қайталанувчи қорин оғриқларининг дифференциал диагностикаси

Энг куп учрайдиган сабаблар:

- таъсирланган ичак синдроми;

- овулятор оғриқ;

- гастрит;

- меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра хасталиги;

- қорин олд девори ва бел мушаклари шикастланиши.



Энг хавфли хасталиклар:

Юрак кон-томир касалликлари:

- мезентериал кон айланишининг сурункали бузилиши;

- қорин аортаси аневризмаси.

Хавфли усмалар:

- меъда раки;

- йугон ичак раки;

- меъда ости бези раки;

- тухумдон раки.

Огир инфекциялар:

- вирусли гепатит;

- аёллар жинсий аъзоларининг сурункали яллигланиш хасталиклари.

Нотугри диагноз манбалари:

- овкат аллергияси;

- лактаза танкислиги;

- кабзият;

- сурункали панкреатит;

- Крон касаллиги;

- Эндометриоз;

- ураб олувчи темиратки;

- дивертикулит;

Кам учрайдиган сабаблар:

- уремия;

- кўрғошин билан захарланиш;

- Крон касаллиги;

- порфирия;

- уроксимон хужайрали камконлик;

- Аддисон касаллиги.

Чалгитувчи асосий 7 холат:

- Депрессия (тушкунлик);

- кандли диабет;

- дори воситаларининг ножуя таъсирлари ва интоксикация;

- камконлик;

- калконсимон без хасталиклари;

- умуртка погонаси касалликлари;

- сийдик йуллари инфекцияси.

Асаб бузилишлари ва симуляциялар (ипохондрик невроз, хавотирли ва сексуал бузилишлар).

Kуп учрайдиган сабаблар:

Ўткир қориннинг энг куп учрайдиган сабаблари - ўткир аппендицит, ўткир гастроэнтерит, таъсирланган ичак синдроми, ўт, буйрак ва ичак санчиғи ва овуляция; болаларда - мезаденит. қориндаги сурункали оғриқларнинг энг куп учрайдиган сабаблари - қорин олд девори ва бел мушаклари шикастланиши (16%), таъсирланган ичак синдроми (12%), гинекологик касалликлар (8%), меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги ва диафрагма кизилунгач тешиги чурраси (8%); қориндаги сурункали оғриқларнинг 50% сабаблари хозиргача ноаник бўлиб колмокда.



Энг хавфли касалликлар:

Қориндаги оғриқлар кўпинча бемор хаётига хавф солувчи, ўткир касалликларнинг белгиси бўлиб, тезкор диагностика ва жаррохлик аралашувини талаб килади.

Қориндаги оғриқка шикоят килиб келган беморларда қорин аортаси аневризмаси ва қаватланувчи аневризма ёрилишини, мезентериал қон айланиши ўткир бузилишини, миокард инфаркти гастралгик шаклини, меъда ва ўн икки бармокли ичак яра тешилишини, странгуляцион (ичак буралиб колишида, ичак ковузлогининг чурра дарвозасида сиқилишида), обтурацион ичак тутилишларини кетма-кет истисно қилиш лозим. Аёлларда қорин пастки кисмларида ва қов устида оғриқ бўлганда бачадондан ташқари хомиладорликнинг бузилишини истино қилиш керак.

Қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларига шубха туғдирувчи белгиларига қуйидагилар киради:

- бош айланиши;

- қайта-қайта бесабаб кусиш;

- қориннинг ўсиб борувчи шиши (метеоризми);

- қориндаги оғриқларнинг кучайиши;

- кучли ифодаланган холсизлик, апатия (бефарклик);

- рангпарлик, совук тер босиши;

- артериал гипотония;

- хилпилловчи (мерцал) аритмия, тахикардия;

- юқори харорат;

- Щеткин-Блюмберг белгиси;

- қорин олд девори мушаклари таранглашуви;

- дефекация пайтида хушдан кетиш (қорин бўшлиғига қон кетганда, кўпинча бачадондан ташқари хомиладорлик ёрилганда);

- олигоурия.

Шуни эсда тутиш лозимки:

- бачадондан ташқари хомиладорликда бачадон найларининг йиртилиши ва қорин аортаси аневризмаси ёрилиши гиповолемик шок кўринишида намоён бўлиши мумкин;

- гангреноз аппендицит қорин бўшлиғи абсцесси ёки тарқоқ перитонит билан асоратланади;

- ичак тутилиши ичаклар инфаркти, перитонит, гиповолемик шокни чақиради;

- меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларининг тешилиши перитонит билан асоратланади.

Нотугри ташхис манбалари.

Кўпинча болалардаги ва қариялардаги ўткир аппендицит клиник шакли атипик бўлганлиги туфайли диагнозда хатоликлар кузатилади. Аппендицитда ўнг ёнбош сохадаги оғриқ эпигастрал сохадаги оғриқдан 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Шунинг учун кўпинча ўткир гастро-энтерит билан адаштирилади. Чувалчангсимон ўсимта чаноқ бўшлиғида жойлашган бўлса хатоликлар янада кўп кузатилади, негаки оғриқ диарея билан биргаликда кузатилади.

Дисахаридазларнинг, масалан, лактазанинг етишмовчилиги сут ёки сутли махсулотлар истеъмол килгач қориндаги ўртача ифодаланган ёки кучли тўлғоқсимон оғриқлар сифатида намоён бўлади. Оғриқ бир неча соат давом этиб сувсимон нажас билан бирга кечади. Лактаза танқислигида беморлар оғриқларнинг кўпинча сут истеъмол қилиш билан боғламайдилар.

Қориндаги оғриқлар дифференциал диагностикасидаги кўп учрайдиган сабаби, айниқса қарияларда ўраб олувчи темиратки ҳисобланади. Шуни эсда тутиш лозимки, бу касалликда оғриқ доимо бир тарафлама бўлиб, бир ёки бир нечта дерматомаларда жойлашган бўлади.

Қориндаги оғриқлар, шунингдек, миокард инфаркти, ўпка артериясининг тромбоэмболияси ва зотилжамда хам кузатилиши мумкин. Диабетик кетоацидоз порфирия, Аддисон касаллиги, кўрғошин билан захарланиш, орқа мия захми, ўроқсимон хужайрали камқонлик, гемогроматоз ва уремияларни қориндаги оғриқларнинг нисбатан кам учрайдиган сабаблари қаторига киритса бўлади.

Хатолик (адашиш) сабаблари.

Бачадондан ташқари хомиладорлик диагностикасидаги хатоликлар:

- перорал контрацептивлар кабул килаётган ва хомиладорликни катъиян рад килаётган аёлларда;

- киндан кон аралаш ажралмалар бўлганда (уларни хайздаги ажралмалар сифатида кабул килинади).

Ичак тутилишида қорин девори заиф сохаларини тулаконли текширмаслик.

Чувалчангсимон ўсимта хамда меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси тешилгач бемор ахволи вактинча яхшиланишини билмаслик.

Кортикостероидлар кабул килаётган шахсларда (оғриқ бусагасининг кутарилиши) ва қарияларда перфорация диагностикасидаги хатоликлар.

Мезентериал кон айланишининг ўткир бузилиши диагностикасидаги хатоликлар: у одатда қарияларда юзага чикиб, киндик сохасидаги кучли тўлғоқсимон оғриқлар билан тавсифланади.

қориндаги оғриқлар ва тезлашган хамда оғриқли сийишнинг сийдик йуллари инфекцияларигагина хос эмаслиги, бу белгининг дивертикулит, аппендицит (чувалчангсимон ўсимтанинг тосда жойлашувида), салпигоофарит ва бачадон найининг ёрилишларида хам учрашишини билмаслик.

Чалгитувчи асосий 7 холат:

қориндаги оғриқлар (кўпинча сурункали) тушкунлик, кандли диабет, умуртка погонаси касалликлари ва сийдик йуллари инфекциясида кузатилади. Диабетик кетоацидозда нафакат оғриқ, балки пайпаслаганда оғриқ хам кузатилишини ало?ида кайд килиб утиш лозим. Истеъмол килганда оғриқ чақирувчи воситалар қуйида келтирилган:

- алкоголь

- антибиотиклар, масалан, эритромицин,

- аспирин

- Вальпроев кислотаси

- Имипрамин

- Кортикостероидлар

- Ностероид яллигланишга карши воситалар

- Никотин

- Темир воситалари

- Фенитоин

- Цитостатиклар.

Умуртка погонаси касалликларида оғриқ одатда бир тарафлама бўлиб тананинг маълум бир холатларида ва харакатларида юзага чикади, оғриқ жойлашуви дерматомаларнинг чегаралари билан мос келади. Умуртка погонасининг пастки кисмлари шикастланганда қоринда “узатилувчи оғриқлар” кузатилади. қориннинг унг томонидаги оғриқларда холецистит, аппендицит, Крон касаллиги ва пиелонефрит ўртасида, чап томонидаги оғриқларда эса дивертикулит ва пиелонефрит ўртасида дифференциал диагностика утказилади.



Асаб бузилишлари ва симуляция

Асаб бузилишлари қориндаги қайталанувчи ва сурункали оғриқларнинг куп учрайдиган сабабларидан биридир. Айрим маълумотларга кура катталарда 40% холларда оғриқда ички аъзоларнинг органик узгаришлари топилмайди, бунда 28% холда оғриқ асаб бузилишлари, 6% холда эса таъсирланган ичак синдроми туфайли чақирилади. Асабий узгаришларни анамнез йигиш ёки асаб статусини текшириш вактида гумон қилиш мумкин.



Текшириш

Анамнез

Беморнинг Огир ахволи кўпинча батафсил анамнез йигиш имконини бермайди. Оғриқнинг тавсифи, жадаллиги, жойлашуви ва иррадиациясини, унинг пайдо бўлиш ва йуколиш вактини, давомийлигини, оғриқни нима кучайтиришини ёки камайтиришини албатта сураб билиш керак. қуйидаги белгиларнинг мавжудлиги аникланади:

- иштаханинг йуколиши, кунгил айниши, кайт қилиш;

- тезлашган ва оғриқли сийиш;

- кабзият, ич кетиши.

Бемор кандай дори воситаларини кабул қилиши аникланади. Аёлларда ?айз куришнинг даврийлиги ва тавсифи урганилади.



Асосий саволлар

- Оғриқ каерда жойлашганини курсатинг.

- Ушбу соха бошидан огрийдими ёки оғриқлар бошка жойда пайдо бўлганми?

Оғриқ доимийми ёки тулХоксимонми?

- Оғриқнинг жадаллиги тахминан кай даражада (10 балли шкала буйича)?

- Шундай оғриқлар олдин бўлганми-йукми?

- Оғриқдан ташқари яна нима безовта килади?

- Оғриқни нима кучайтиради ёки камайтиради?

- Овкат, сут, ош содаси, антацидларнинг оғриқка кай йусинда таъсир килади?

- Сийишда титраш, терлаш, оғриқ бўладими?

- Ич кетиши ёки кабзият, нажасда кон кузатилдими ё йукми?

- Сийишда бузилишлар кузатилдими-йукми? Пешоб ранги узгармадими?

- кандай дори воситалари кабул қилишингизни санаб утинг.

- Аспирин ичасизми ва канча?

- Чекасизми, кунига нечта? Кокаин, героин спиртли ичимликлар кабул киласизми?

- Сут ичасизми?

- Якин вакт ичида чет элда булдингизми?

- кариндошларингизда ухшаш белгилар йукми?

- Чуррангиз йукми?

- кандай операциялар утказгансиз? Аппендицит билан огриганмисиз?

- Хайзнинг давомийлиги канча? Хайз тутилиши кузатилмадими?

Физикал текширувлар

Физикал текширувлар қуйидаги режа асосида утказилади:

- умумий ахволни бахолаш;

- огиз бўшлиғини текшириш;

- асосий физиологик курсаткичларни бахолаш (пульс, харорат, АБ, нафас олиш сони);

- эпигастрия сохасидаги оғриқларда – айниқса, қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланиш белгилари булмаса, юрак ва ўпкани текшириш;

- қоринни текшириш – курик, пайпаслаш, тукиллатиш ва эшитиб куриш, бошка текширувлар бемор чалканча ётган холда утказилади, қорин тула очилган бўлиши шарт;

- қорин деворининг буш жойларини текшириш;

- сон артерияларида пульсни текшириш;

- умуртканинг кукрак ва бел сохаларини текшириш (остеохондроз ёки остеоартрозга шубха тугилганда;

- эркакларда ректал, аёлларда эса гинекологик текширувлар;

- пешоб тахлили - лейкоцитлар, эритроцитлар, глюкоза, кетонли таналар порфиринларни аниклаш;

- алохида белгиларни ахтариш, Мерфи белгисини (унг ковурга равоги босиб турилганда нафас чукккисида оғриқ пайдо бўлиши, ўткир холециститда кузатилади), бел ва ёпкич мушаклари белгиларини ахтариш.

Умумий тавсиялар

- қоринни жуда эхтиётлик билан текширилади. Пайпаслаш вактида қорин парда таъсирланиш белгилари - қорин олд девори мушаклари таранглашуви, Щеткин-Блюмберг белгиси кидирилади. Одатда энг кучли оғриқ кузатилган соха шикастланган аъзога мос келади;

- текширув вактида бемордан энг кучли оғриқ сохасини курсатиш сура-лади - агар қорин парда таъсирланган бўлса (соматик оғриқ), оғриқ махаллий бўлиб, ушбу сохани бемор бармоги билан курсатиши мумкин, бордию ички аъзолар шикастланган бўлса (висцерал оғриқ), оғриқ тарқоқ бўлиб, уни бемор корнига кафтини куйган холда курсатади;

- мерцал аритмия мавжуд бўлганда мезентериал кон айланишининг ўткир бузилишини истисно қилиш лозим;

- тахикардия мавжуд бўлганда сепсис ва гиповолемияни истисно қилиш лозим;

- гиповолемик шокда қорин бўшлиғига кон кетишини истисно қилиш лозим;

- сепсис, зотилжам, ацидозда хансираш кузатилади.

Семизликда, ёши улуг одамларда, Огир беморларда хамда кортикостероидлар кабул килинганда ўткир қориннинг клиникаси силликлашади.



Лаборатор текширувлар

Айрим касалликларнинг лаборатор белгилари:

- камконлик (сурункали кон йукотиш окибатида) меъда ва 12 бармокли ичак яра касаллигида, хавфли усмаларда ва эзофагитда кузатилади;

- эритроцитлар шаклининг узгариши уроксимон хужайрали камконликка хос;

- лейкоцитоз аппендицит, ўткир панкреатит, мезаденит (касалликнинг дастлабки кунларида), ўткир холецистит, пиелонефритларда кузатилади;

- ЭЧТ нинг ошиши хавфли усмаларда, Крон касаллигида, қорин бўшлиғи хуппозларида кузатилади;

- кон зардобидаги амилаза фаоллигининг меъёрдагига нисбатан 5 баробардан зиёд кутарилиши ўткир панкреатитга хос; амилазанинг фаоллиги, шунингдек, бачадондан ташқаридаги хомиладорликнинг бузилишида, меъда ва 12 бармокли ичак ярасининг тешилишида, ут пуфаги эмпиемасининг ёки қорин аортаси аневризмасининг ёрилишида хам кузатилиши мумкин;

- кон зардоби ва пешобда хорионик гонадотропиннинг B-суббирлиги микдорининг ошиши хомиладорликда кузатилади;

- пешоб умумий та?лилидаги узгаришлар:

гематурия - буйрак санчиғи (сийдик йулларининг тош ёки кон лахталари билан тикилиб колиши окибатида) ва сийдик йуллари инфекциясида кузатилади;

лейкоцитурия - сийдик йуллари инфекцияси ва аппендицит учун (аппендикснинг тосда жойлашувида) хос;

билирубинурия - жигар ва ут йуллари касалликларида келиб чикади;

пешобдаги порфобилиногенни аниклаш учун (порфирияда) унга Эрлих реактиви кушилади;

кетонурия - диабетик кетоацидозда кузатилади;

пешобда газ пуфак ва ичак ўртасида окма бўлган холларда (дивертикулит, тосдаги хуппозлар, хавфли усмаларнинг асорати) пайдо бўлади;

- нажасда кон мезентериал кон айланишининг ўткир бузилишида, ичак инвагинациясида (смородинали желе шаклидаги нажас), йугон ичак ракида, дивертикулитда, Крон касаллигида кузатилади.



Инструментал текширувлар

- қорин бўшлиғи рентгенографияси бемор тикка турган хамда ётган холатларда тугри проекцияда бажарилади. Бунда қуйидагиларни аниклаш мумкин:

буйрак жомлари ва косачаларидаги тошларни (70% холларда);

ут пуфагидаги тошларни (10-30% холларда аникланади);

қорин аортаси аневризмасидаги кальцификатлар;

буралиб колгандаги газ билан кенгайган сигмасимон ичакни, йугон ичак тутилишидаги кенгайган сигмасимон ичакни;

ичак тутилишида кенгайган ичак ковузлокларини хамда улардаги суюклик сатхини;

аппендицитда (ўсимтанинг ретроцекал жойлашувида) унг бел мушаги контурининг ноаниклигини;

меъда ёки 12 бармокли ичак яраси тешилганда диафрагма гумбази остидаги эркин газни.

- қорин бўшлиғини УТТ қилиш қуйидагиларни аниклаш имконини беради:

ут пуфагидаги тошларни;

бачадондан ташқаридаги хомиладорликни;

меъда ости безининг хакикий ва ёлгон кисталарини;

қорин аортаси аневризмасини;

қорин бўшлиғи аъзоларининг усмалари, жигардаги метастазларни;

аппендицитда ўсимта деворининг калинлашувини;

параколитларни.

- Экскретор урография;

- ирригоскопия;

- ўткир холецистит шубха остига олинганда - холесцинтиграфия (HIDA-2,6-диметилиминодисирка кислота ишлатилади);

- қорин бўшлиғини КТ қилиш;

- эндоскопик усуллар - эзофагогастродуоденоскопия, ректороманоско-пия, колоноскопия;

- эндоскопик ретроград холангиопанкреатография;

- ЭКГ.


АЙРИМ KАСАЛЛИKЛАРДАГИ ОҒРИҚ ТАВСИФИ



Поделитесь с Вашими друзьями:
  1   2   3


База данных защищена авторским правом ©zodorov.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница